2023 йилда Астанада 9 та мактаб фойдаланишга топширилади

ASTANA. Kazinform – Астана ҳокими Женис Қасимбек шаҳардаги таълим муассасалари қурилишининг бориши билан танишди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None

«Жорий ўқув йилида яна 9 та мактабни фойдаланишга топширамиз. Масалан, Рисқулов кўчасида, Р.Қошқарбаев шоҳ кўчасида, Ули Дала шоҳ кўчаси билан Сауран кўчаси бурчагида, Ули Дала шоҳ кўчаси ва 39-сон кўча бурчагида ва ҳоказо. Баҳорда мен қўшни ҳудудни ободонлаштиришни бошлашни топширдим. Келгуси ўқув йилида яна 13 та мактаб қурилиши бошланади. Шаҳарда катта мактаблар қурилмоқда. Бундай мактабларнинг ҳар бири 4000 та ўринни (2 сменада) очиш имконини беради. Шу тариқа ўқувчилар ўринларига бўлган эҳтиёж муаммоси катта даражада ҳал бўлади», — деб ёзади шаҳар ҳокими ўз саҳифасида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 100 минг ўқувчи ўринли (2 сменада) янги форматдаги 25 та мактаб лойиҳалаштирилмоқда. Янги форматдаги мактаблар қурилиши 2023 йилда бошланади.

«Боғчалар масаласига ҳам эътибор қаратяпмиз: яқинда Есил туманида (Култегин кўчаси) давлат боғчаси фойдаланишга топширилди. Худди шундай, келаси йили хусусий боғчаларга 9 минг ўринга қўшимча давлат буюртмаси бериш ва шу орқали болалар учун мактабгача таълим ҳажмини оширишни режалаштирганмиз», — деди ҳоким.

Фото: instagram.com/jenis_qasymbek


Сўнгги хабарлар