2023 йилда 56 та аҳоли пунктига табиий газ етказиб берилади – вазир

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда 107 аҳоли пункти табиий газ билан таъминланган бўлса, келгуси йилда яна 56 та аҳоли пунктига газ етказиб бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жорий йилда йил якунларига кўра, аҳолини газ билан таъминлаш 59 фоизга етди. 2022 йилда 96,1 миллиард тенгега 142 та газ лойиҳаси амалга оширилди. Бу 284,8 минг аҳоли ёки 107 та аҳоли пунктини табиий газ билан таъминлаш имконини берди. Келгуси йилда газ билан таъминланган аҳоли улушини 59,9 фоизга етказамиз. 2023 йилда режага мувофиқ 73,9 миллиард тенгелик 86 та лойиҳани амалга ошириш вазифаси қўйилган. Бу 166 минг 600 аҳоли ёки 56 аҳоли пунктини газ билан таъминлаш имконини беради», — деди Болат Ақшолақов.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда газ транспорти тизимини янада ривожлантиришни белгиловчи 2015-2030 йилларга мўлжалланган бош схема қайта кўриб чиқилган.

«Жорий йил якунларига кўра, газ қазиб олиш ҳажми 51,7 миллиард куб метрни ташкил этади. Газ қазиб олишнинг камайиши нефт қазиб олиш даражасининг пасайиши билан боғлиқ. Келгуси йил учун газ қазиб олиш режаси 53,5 миллиард кубометр этиб белгиланган», - деди вазир.

Шунингдек, у келгуси йилда «Суюлтирилган нефт гази айланишини тартибга солиш жараёнларини реинжиниринг қилиш масалалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, янги қонун суюлтирилган газ айланишининг шаффофлигини ва адолатли нарх белгилашни таъминлайди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар