2023 йилда 21 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди

2023 йилда 21 325 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён мамлакатга 1 млн 128,3 минг этник қозоқ қайтиб келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ватандош
Фото: gov.kz

Матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йили Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи, яъни 50,3 фоизи Ўзбекистондан, 21,5 фоизи - Хитойдан, 10,2 фоизи - Мўғулистондан, 9,2 фоизи - Туркманистондан, 6,8 фоизи - Россиядан ва 2 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

2024 йил 1 январ ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 60,2 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 30,9 фоизини, нафақахўрлар 8,9 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 15,3 фоизи олий маълумотли, 32,4 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 44,3 фоизи умумий ўрта маълумотли, 8,3 фоизи маълумотга эга эмас.

Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар. Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

Сўнгги хабарлар