10:41, 07 Декабрь 2023 | GMT +5
2023 йил – тарихдаги энг иссиқ йил бўлади

2023 йил сентябрь-ноябрь ойларида Европада ўртача ҳарорат 10,96°С ни ташкил этди. Бу ўртача кўрсаткичдан 1,43°C юқори.
Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати 14,22°C, бу 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 0,85°C юқори.
Дунё мамлакатларида ноябрь ойида термометрнинг кўрсатгичи юқори бўлган. Бу декабрдаги рақамлар ҳисобга олинмаса ҳам, 2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлишини кўрсатади. Бунгача бу рекорд 2016 йилда қайд этилган эди.
Copernicus олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, қуёшнинг исиши иқлим ўзгаришига қарши 2015 йилги Париж келишувига мувофиқ дунё мамлакатлари томонидан белгиланган халқаро мақсадга яқинлашмоқда.