2023 йил 1 январдан Қозоғистон Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури орқали нефт жўнатишни бошлайди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон нефт экспортини диверсификация қилиш бўйича махсус йўл харитасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Сенатнинг умумий йиғилишидан кейинги брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
«Бизнинг нефт Ақтау порти орқали Боку портига, кейин эса Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури орқали олис хорижга жўнатилади»

, — деди Ҳукумат раҳбари.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Қозоғистон нефтини Боку порти орқали Баку-Супса ва Баку-Батуми нефт қувурлари орқали ташиш мумкин. Бундан ташқари, темир йўл орқали Атираудан Батуми ва Ўзбекистонга нефт экспорт қилиш мумкин. Нефт Хитой Халқ Республикасига ҳам экспорт қилинади. Айни пайтда ушбу йўналишларда нефт экспорти салоҳиятини кенгайтириш ва ошириш ишлари олиб борилмоқда.

«Жумладан, ҳозирда келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури орқали 1,5 миллион тонна нефтни жўнатиш бўйича келишувимиз бор. Келгусида 6-6,5 миллион тоннага етказиш масаласи ишлаб чиқилмоқда»

, — деди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбарининг айтишича, «Тенгизшевройл» компанияси вагон цистерналар сонини икки баробарга ошириб, темир йўл орқали Батуми ва Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: jornalgrandebahia.com.br

Сўнгги хабарлар