2022 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда 30 миллион тонна кўмир қазиб олинди

Энергетика корхоналарига 16,7 миллион тонна, саноат корхоналарига 2,2 миллион тонна кўмир жўнатилди. Маиший эҳтиёжлар ва аҳоли учун 2,4 миллион тонна кўмир жўнатилди. Кўмир экспорти 8,6 миллион тоннани ташкил этди.
Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг маълумотлари асосида 2021-2022 йилларга мўлжалланган аҳолининг коммунал хизматлар ва кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари режасини ишлаб чиқди.
Режага кўра, ушбу даврда истеъмол ҳажми 9,336 миллион тоннани ташкил қилиши керак (коммунал соҳа учун - тахминан 3 миллион, аҳоли учун - 6,3 миллион тонна). Маҳаллий ҳокимият органлари маълумотларига кўра, ҳудудлардан 9 миллион 338 минг тонна кўмир ташилди. Бу режалаштирилган ҳажмнинг 100 фоизини ташкил этади.
Кейинги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида вазирлик 2022-2023 йилларга мўлжалланган ана шундай режани ишлаб чиқди. Ҳужжат барча вилоятлар ҳамда Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари ҳокимликларига юборилган.