2022 йилнинг 1-ярмида Қозоғистон авиакомпаниялари 4,5 миллиондан ортиқ йўловчи ташиди

Халқаро йўналишларда Қозоғистон авиакомпаниялари йилнинг биринчи ярмида 1,2 миллион йўловчи ташиди, бу 2021 йилнинг шу даврига (0,7 миллион) нисбатан 60 фоизга кўпдир. Шунга кўра, ички йўналишларда 3,4 миллион йўловчи ташилган (2021 йилнинг олти ойи давомида – 3,6 миллион).
Худди шу даврда аэропортларда хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 10 фоизга ошиб, 8,9 миллион кишини ташкил этди (2021 йилнинг олти ойи давомида – 8,1 миллион киши).
Айни пайтда ички рейслар бешта маҳаллий авиакомпания томонидан 57 та йўналиш бўйича ҳафтасига 687 рейс частотаси билан амалга оширилмоқда.
Халқаро рейслар 28 та давлатга 115 та йўналиш бўйича ҳафтасига 518 рейс (Туркия, БАА, Ўзбекистон, Грузия, Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Беларусь, Германия, Миср, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Арманистон, Буюк Британия, Малдив ороллари, Таиланд, Озарбайжон, Қатар, Қувайт, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Чехия, Греция, Италия, Хитой ва Саудия Арабистони (2022 йил сентябрдан) амалга оширилади.