16:51, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
2022 йилги ҳосил: Қозоғистонда 6,1 млн гектар буғдой йиғиб олинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрим-йиғим кампанияси бошлангандан бери қозоғистонлик фермерлар 6,1 миллион гектар майдондаги ғалла ва дуккакли экинларни йиғиб олишга муваффақ бўлди, бу режанинг 38 фоиздан ортиғини ташкил этади. Ҳар гектардан ўртача 12,3 центнердан ҳосил олиниб, 7,5 миллион тонна ғалла ўриб олинди, ўтган йилга нисбатан 2,5 миллион тоннага кўпдир. 2021 йилда худди шу санада 5,1 миллион тонна ҳосил йиғиб олинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Қулай об-ҳаво шароити, шунингдек, баҳорги дала ишлари даврида агротехник тадбирлар мажмуи ўз вақтида амалга оширилгани ва ўсимликларнинг вегетация даврида қулай фитосанитария ҳолати таъминлангани жорий йилда ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилди, деб таъкидлади вазирлик.
Ички истеъмолни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон бозорини таъминлаш ва буғдойнинг бир қисмини экспортга жўнатиш учун етарли ҳажмда дон олиш кутилмоқда.
Молиялаштиришга келсак, 2022 йилда бюджет ссудаси 140 миллиард тенгени ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпдир, ғалланинг форвард хариди доирасида молиялаштириш ҳам 100 миллиард тенгега ёки ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга кўпайтирилди.