2022 йилги хоккей бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистон терма жамоасининг жадвали эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2022 йилги хоккей бўйича Жаҳон чемпионати юқори дивизионида Қозоғистон терма жамоаси иштирокидаги «B» гуруҳи ўйинлари жадвали эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Эслатиб ўтамиз, турнир 13-29 май кунлари Финляндиянинг Хельсинки ва Тампере шаҳарларида бўлиб ўтади. Қозоғистонлик хоккейчилар «А» гуруҳида куч синашади. Рақиблар - Швейцария, Россия, Канада, Словакия, Германия ва Италия.

Қозоғистон терма жамоасининг тўлиқ ўйин жадвали қуйидагича:

14 май. Қозоғистон - Дания

15 май. Қозоғистон - Россия

17 май. Швейцария - Қозоғистон

19 май. Канада - Қозоғистон

20 май. Қозоғистон - Словакия

22 май. Қозоғистон - Германия

23 май. Қозоғистон - Италия

«А» гуруҳи учрашувлари Хельсинкида бўлиб ўтади.

2021 йилги Жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси «В» гуруҳида куч синашди ва бешинчи ўринни эгаллади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар