2022 йилда Тошкент туризм учун дунёдаги энг арзон шаҳарга айланади

Dunyo агентликка кўра, мақола муаллифи Британиянинг Economist Intelligence Unit таҳлилий ресурси дунёнинг энг қиммат ва арзон шаҳарлари бўйича ўтказган тадқиқотига асосланиб, 2022 йилда энг арзон харажат эвазига энг яхши курортлар ҳақида ўз фикрини билдирган.
Муаллифлар рўйхатида биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади. Эмма Физерстоун саёҳатчиларни «Икки минг йиллик тарихга эга Марказий Осиё, баҳор ёки кузда Ўзбекистоннинг энг қулай об-ҳавоси»га саёҳат қилишга таклиф қилди.
Журналист шунингдек, британиялик саёҳатчилар учун мавжуд имкониятлар, жумладан, Лондон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар ва Британия фуқаролари учун 30 кунгача визасиз саёҳат қилиш, бу сайёҳларни «ўзбек маданий меросини кўриш учун» саёҳат қилишга ундаши мумкинлиги ҳақида гапирди.