2022 йилда ривожланаётган мамлакатларда инфляция юқорилигича қолади – Миллий банк
«Ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам кўп йиллик максимумлар янгиланяпти. Жорий йилнинг сентябр ойида АҚШда инфляция рекорд даражадаги 5,4 фоизга, ЕИ ва Россия Федерациясида октябр ойида мос равишда 4,1 фоиз ва 8,1 фоизгача кўтарилди.
Хитойда пул-кредит сиёсати бўйича қарорлар қабул қилишда кўпроқ эътиборга олинадиган нарса - ишлаб чиқарувчиларнинг нархларни юқори белгилаши жорий йилнинг сентябр ойида 10,7 фоизни ташкил этди», — деди Ерболат Досаев ҳукумат йиғилишида.
Унинг айтишича, Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, қисқа муддатда, 2022 йил ўрталарига бориб, ҳозирги шок ҳолатларининг сусайиши билан ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда инфлятсия нормаллашади. Талаб ва таклиф номутаносиблиги, таъминотдаги узилишлар ҳамда товар ва озиқ-овқат нархларининг ошиши билан ХВЖ инфляция 2024 йилгача барқарорлашиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
«Миллий банк ҳисоб-китобларига кўра, номутаносиблик давом этаётган ва инфляцион кутилмалар ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Қозоғистонда ҳам 2022 йил давомида инфляция босими юқорилигича қолади», - дея хулоса қилди Е.Досаев.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев