2022 йилда Нур-Султанда 16 та мактаб қурилади
«Таълим сифатини ошириш, болаларни диққатини ўқишга ўргатиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Ҳаммамизга маълумки, мактаб бола шахс сифатида шаклланадиган маскандир. Мактаб қурилишига хусусий инвестицияларни жалб қиламиз. Биз инвесторлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги лойиҳалар, яъни мактаб ва болалар боғчалари қурилишини муҳокама қилдик. Сармоядорлар олдига қўйилган шарт мактаб қурилишини ўз вақтида якунлашдир», - деб ёзади пойтахт ҳокими.
Ҳокимнинг айтишича, жорий йилда шаҳарда 16 та мактаб қурилиши режалаштирилган.
«Бу йил 16 та мактаб қуришни режалаштирганмиз. Комплекс режа доирасида 5 йил муддатга 70 га яқин мактаб қуриш режалаштирилган. Барча туманларда, жумладан, аҳоли пунктларида ҳам таълим муассасалари барпо этилмоқда. Таълим муассасаларига эҳтиёж бор ҳудудларга алоҳида эътибор қаратамиз.
Президентимиз топшириғига биноан, кейинги йилларда мактаблар қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошди. Масалан, 2019 йилда 6 та, 2020 йилда 11 та мактаб қурилди. Ўтган йили 15 та мактаб қурдик. Бу 40 мингга яқин жой яратиш имконини берди. Янги мактаблар ҳисобига уч сменали мактаблар сони 5 тага қисқартирилди, шунингдек, 10 та мактабдаги ортиқча юклама муаммоси ҳал қилинди», - деб ёзади пойтахт ҳокими.