2022 йилда Қозоғистонда юз минг тоннадан ортиқ полипропилен ишлаб чиқариш режалаштирилган

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов мамлакатда полипропилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Полипропилен ишлаб чиқариш корхонасида синов режимида ишга тушириш доирасида биринчи полипропилен гранулалари ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, бутун ишлаб чиқариш занжири ускуналарини барқарор режимга ўтказиш ишлари давом этмоқда. Умуман олганда, жорий йилда қарийб 110 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш режалаштирилган», - деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига берган жавобида.

Шунингдек, у, умуман олганда, Ҳукумат Қозоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш таклифини қўллаб-қувватлашини, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида йирик саноат мажмуаларини қуриш соҳасида стратегик лойиҳаларни амалга оширишда бажарилган ишлар далолатномасини имзолашдан олдин сертификатлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тайёр маҳсулотни реализация қилиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш имконини беради.

«Ушбу масалани ҳар томонлама ўрганиш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ тузилади», - дея қўшимча қилди Бош вазир.



Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Очиқ манбалардан олинган фотосуратлар

Сўнгги хабарлар