2022 йилда Қозоғистонда қарийб 700 нафар етим болалар уй билан таъминланди – вазирлик

ASTANA. Кazinform – Жорий йилда республика бўйича 700 га яқин етим болалар квартирага эга бўлди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Таълим-маориф вазири ўринбосари Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

– Жорий йилда республика бўйича 700 нафарга яқин етим болалар хонадонга эга бўлди. Қозоқлар етимини йиғлатмаган халқ. Шу ўринда айтиш жоизки, сўнгги пайтларда мамлакатимизда болалар уйлари сони камайиб бормоқда. Боланинг оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқини таъминлаш энг муҳим тамойилдир. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 22 минг 81 нафар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг 3 минг 790 нафари 84 та ташкилотда, қолган 18 минг 291 нафари оилаларда таълим-тарбия олмоқда. Бу ўз оиласида фарзанд тарбиялашга тайёр ота-оналар сонининг кўпайиши натижасидир. Айни пайтда вазирлик соғлиғидан қатъи назар, барча болаларни қабул қилишга тайёр қўшимча профессионал патронаж оилаларни яратиш бўйича қонунчилик даражасида ишламоқда», — деди Ғани Бейсембаев.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар