2022 йилда Қозоғистон курортларидаги меҳмонхоналар 102 млрд тенгедан ортиқ даромад топди
Кўрсатилган хизматлар ҳажми 2021 йилга нисбатан қарийб икки баравар ошди. Дам олиш масканларидаги ўринлар сони ҳам кўпайди: 102 мингдан 106 минг бирликгача.
Шу билан бирга, пандемиядан олдинги даражага нисбатан Қозоғистоннинг курорт ҳудудларида сайёҳлар сони ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажми уч баробардан ошди. Кўпинча саёҳатчилар Алмати тоғ кластерида, Бурабай, Манғистау курорт зонасида ва Алакўл қирғоғида тўхтайди.
«Айни пайтда энг оммабоп йўналишларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб бориляпти. Мақсадимиз – бир неча йил ичида маҳаллий сайёҳларнинг умумий сонини 11 миллион кишига, кирувчи сайёҳлар сонини эса 4 миллион кишига етказиш учун курортлар ва дам олиш масканларининг қулайликлари ҳамда имкониятларини ошириш. Бунинг учун янги объектлар қуриляпти, туризм соҳасидаги тадбиркорлар субсидиялар оляпти», - деди ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.