2022 йилда Қозоғистон қишлоқларини модернизация қилиш доирасида 1056 та лойиҳа амалга оширилади
«Жорий йилда миллий лойиҳа фаолиятини янада татбиқ этиш бўйича тегишли кўрсаткичларга эришиш давом этмоқда. Миллий лойиҳа доирасида 2021 йилда 480 та қишлоқ қамраб модернизация қилинди. 2,9 минг километр муҳандислик тармоқлари ва йўллари, 300 дан ортиқ ижтимоий объектлар қурилди ва таъмирланди. Жорий йилда 576 та қишлоқда 1056 та лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 128 млрд тенге маблағ ажратилди», - деди вазир.
Жумладан, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 91 та, ижтимоий инфратузилма соҳасида 454 та ва транспорт инфратузилмасида 511 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
«1 август ҳолатига кўра, ҳокимликлар томонидан 52,2 миллиард тенге ёки йиллик режанинг 40,8 фоизи ўзлаштирилди», — дея қўшимча қилди Алибек Қуантиров.