2022 йил бошидан буён 11 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 11165 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 99,1 минг этник қозоқ қайтиб келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (69,6 фоизи) - Ўзбекистондан, 10,5 фоизи - Хитойдан, 7,1 фоизи -Туркманистондан, 4,6 фоизи - Мўғулистондан ва 8,3 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан Алмати (30,8%), Манғистау (17,2%), Туркистон (9,4%), Жамбил (6,8%) вилоятларида, шунингдек, Алмати (5,9%), Нур-Султан (7,5%) ва Чимкент (7,6%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59,5 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 27,1 фоизини, нафақаҳўрлар 13,4 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошларнинг таълим даражаси бўйича 12,3 фоизи олий маълумотли, 38,9 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 47 фоизи умумий ўрта маълумотли, 1,7 фоизи маълумотга эга эмас.

Сўнгги хабарлар
telegram