16:22, 08 Ноябрь 2021 | GMT +5
2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 1,2 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди
TASHKENT. Kazinform – 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 1,2 миллион сайёҳ ташриф буюрди ва 273 миллион долларлик туристик хизматлар кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.
Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга ҳар ойда ўртача 85 минг хорижий сайёҳ келган бўлса, август-сентябрда бу кўрсаткич 190 мингга яқинни ташкил қилган.
Йилнинг 9 ойида хорижлик сайёҳлар сони 1 млн 200 минг нафарга етган бўлса, йил охирига келиб бу тоифадаги сайёҳлар сони 1 миллион 700 минг нафарга етиши кутилмоқда.