15:56, 18 Февраль 2022 | GMT +5
2021 йилда Ўзбекистон 22 млн доллардан ортиқ тарвуз экспорт қилди
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2021 йилда Ўзбекистон 23 давлатга 22,7 миллион долларлик 82,9 минг тонна тарвуз экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 22,7 минг тоннага камайган.
Экспортнинг энг катта улуши қўшни Қозоғистонга тўғри келади – 33,6 минг тонна. Кучли учликдан Россия (20,3 минг тонна) ва Қирғизистон (15,6 минг тонна) жой олган.
2021 йилда Ўзбекистондан энг кўп тарвуз сотиб олган давлатлар:
Украина - 5,6 минг тонна;
Латвия - 2,9 минг тонна;
Беларусь - 1,4 минг тонна;
Тожикистон - 1,4 минг тонна;
Германия - 1,2 минг тонна.