2021 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти тўрт фоизга ўсди – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида маъруза қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот ўсиши 4 фоизни ташкил этди. Барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий омили реал сектор бўлди.

Саноат маҳсулоти ҳажми 8,38 фоизга етди. Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий иқтисодиётга инвестициялар ҳажми 9,5 фоизга ошди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўтган йилнинг 9 ойи давомида қарийб 50 фоизга ўсди ва 18,8 миллиард долларни ташкил этди», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўтган 11 ой давомида ташқи савдо ва сармояда маълум даражада ўсиш кузатилди.

Ўтган йилнинг 11 ойи якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси 15,4 фоизга ўсиб, 91,4 миллиард долларга етди. Товарлар экспорти 25 фоизга ошиб, 54,5 миллиард долларни, импорт эса 4,2 фоизга ошиб, қарийб 37 миллиард долларни ташкил қилди», - деди Алихан Смаилов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар