2021 йил бошидан буён 12,5 минг этник қозоқ «ватандош» мақомини олди

NUR-SULNAN. Kazinform - 2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 12501 киши тарихий ватанига қайтиб, «ватандош» мақомини олган. Умуман, 1991 йилдан бери мамлакатга 1 миллион 82,8 минг этник қозоқлар қайтган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.
None
None

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,0 фоизи ) Ўзбекистондан, 9,8% фоизи - Хитойдан, 6,8 фоизи - Туркманистондан, 2,5% фоизи- Мўғулистондан ва 4,9 фоизи бошқа мамлакатлардан.

Этник қозоқлар асосан Алмати (28,4 фоиз), Манғистау (19,5 фоиз), Туркистон (13,8 фоиз) ва Жамбил (8,2 фоиз) вилоятларига, шунингдек, Чимкент шаҳрига (10,4%) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 55,2 фоиз, меҳнат ёшидаги ёшлар - 27,1 фоиз ва пенсионерлар - 17,6 фоизни ташкил этади.

Меҳнат ёшидаги аҳолининг 11 фоизи олий маълумотли, 39,4 фоизи ўрта махсус, 45,7 фоизи умумий ўрта маълумотли ва 3,9 фоизи маълумотсиз.


Сўнгги хабарлар