09:54, 13 Январь 2020 | GMT +6
2020 йилги Дакар раллисининг саккизинчи босқичи бекор қилинди
ER-RIAD. Kazinform – «Дакар-2020» раллисининг мотоцикл ва квадроцикл мусобақалари бекор қилинди. Бунга португалиялик спортчи Паули Гонсалвешнинг ҳалок бўлгани сабаб бўлди, деб хабар беради Kazinform ралли-рейд сайтига ҳавола қилиб.
«Ташилотчилар душанба куни Водий ал-Давасир шаҳри яқинида ўтказилиши лозим мотоцикл ва квадроцикл пойгалари саккизинчи босқичини ўтказмайдиган бўлди. Мархумнинг руҳига таъзим қилиш учун ушбу қарорга келинди», - дейилган сайт хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Дакар-2020» еттинчи босқичида пойганинг 276-чи километрида фожиа рўй берди. Мусобақа қатнашчиларидан бири 40 ёшли Гонсалвеш мотоциклдан йиқилиб тушган. Унга ёрдам кўрсатиш учун тиббий вертолёт юборилган. Хушсиз ётган португалиялик спортчи зудлик билан касалхонага етказилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.