10:38, 23 Июнь 2021 | GMT +5
2020 йилда 5 миллион киши миллионер бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Covid-19 пандемияси томонидан етказилган иқтисодий зарарга қарамай, 2020 йилда 5 миллиондан ортиқ киши миллионерга айланди, деб хабар беради Kazinform Credit Suisseга асосланиб.
Швейцариянинг Credit Suisse молиявий конгломератининг йиллик Global Wealth Report маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёдаги миллионерлар сони 56 миллиондан ошди. Пандемияда аҳолининг 1 фоиздан кўпроғи бойиб кетди. 50 миллион доллардан ортиқ активларга эга бўлган бадавлат одамлар сони 24 фоизга ўсди, бу 2003 йилдан бери энг юқори ўсиш суръати.
Банк мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил охирига қадар глобал бойлик 7,4 фоизга ўсди ва 418,3 триллион долларга етди. Шу билан бирга, глобал бойлик жон бошига 6 фоизга ўсиб, 79,9 минг долларга етди.