2019 йилнинг энг гўзал аёллари рўйхати эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – TC Candler мустақил танқидчилар гуруҳи 2019 йилнинг энг гўзал аёллари рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1990 йилдан бери ушбу сайт якунига етган йилдаги энг гзўал аёллар рўйхатини эълон қилиб бормоқда. Рўйхатга профессионал моделлардан ташқари актрисалар, ҳонандалар, спортчилар, дизайнерлар, блогерлар ҳам киритилади.

Рўйхат бошида тайванлик модель Тзую, исроиллик модель Яэль Шелбиа ва тай ҳонандаси Пранприя Лалиса Манобан (Жанубий Кореяннинг BLACKPINK гуруҳи аъзоси) турибди.

Энг гўзаллар рўйхати юзталиги канадалик актриса Лола Флэнери билан тугалланган.

Болливуд юлдузларидан Дипики Падуконе ва Приянка Чопра бор. Туркиялик актрисалар Хандэ Эрчел, Ўзгю Кая, Демет Ўздемирлар ҳам четда қолмаган.

«Тахтлар ўйини» сериалида роллар ижро этган Натали Эммануэль, Софи Тернер, шунингдек Эмилия Кларк бор.

«Харри Поттер» орқали танилган Эмма Уотсон 25-чи ўринда.

Ҳонандалар Ариана Гранде ва Селена Гомес ўтган йилгидек, бу йил ҳам рўйхатдан жой олган.

Голливуд вакилаларидан Натали Портман, Марго Робби, Лупита Нионго, Кейт Бекинсейл бор.



Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар
telegram