20 миллион афғон ёрдамга муҳтож - БМТ

Бир ой олдин Aфғонистондаги гуманитар операциялар учун 606 миллион доллар кераклиги тахмин қилинган эди. БМТ бу миқдорнинг атиги 35 фоизини йиғди. Бу маблағ Aфғонистон иқтисодиётининг тўлиқ қулаши олдини олиш учун керак. БМТ бош котиби Aнтониу Гутерриш G20 раҳбарларини Aфғонистондаги фавқулодда йиғилиш ҳақида огоҳлантирди.
«Aфғонистон ўзгариш ёқасида турибди.
БМТ Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги вакили Бабар Балохнинг айтишича, бошқарма Aфғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистика марказларини ташкил этиш, Кобулда кўчирилган юзлаб афғонларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда.
«Тун совуқлашмоқда, шунинг учун уйсизлар шошилинч ёрдамга муҳтож», - деди Балох.
Унинг сўзларига кўра, ёрдамга муҳтож бўлган афғонистонликлар сони 20 миллионга етган ва ҳар куни ўсиб бормоқда.
БМТга кўра, бугунги кунда афғон оилаларининг атиги беш фоизи тўғри овқатланмоқда. Беш ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи очликдан азият чекади.