17:09, 19 Август 2024 | GMT +6
20-22 август кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, момақалдироқ, кучли шамол бўлиши, дўл ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.
Синоптикларнинг хабар беришича, фақат республиканинг жануби ва ғарбида кучли ёмғир ёғади.
21 август куни Қозоғистон жанубида кучли шамол ва чанг бўрони кутилмоқда. 22 август куни кечаси ва эрталаб Қозоғистоннинг шарқий қисмида туман тушади.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +16+25°, мамлакатнинг ғарби ва жанубида 22+35°, шарқи ва жануби-шарқида кундузи +23°+33°С илиқ бўлиши кутилмоқда.