11:25, 28 Август 2024 | GMT +6
2 сентябрь куни ҚР Парламенти Палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform - 2 сентябрь куни Парламент Палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Мажилис раиси Ерлан Қошанов Парламент Палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги Фармойишни имзолади, деб хабар қилди палата матбуот хизмати.
“Қозоғистон Республикаси Конституцияси 58-моддаси 2)-банди, 4-қисмига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти Палаталарининг қўшма мажлиси 2024 йил 2 сентябрь куни соат 11:00 да Астана шаҳрида чақирилсин”, - дейилади Фармойиш матнида.