2 сентябрь куни Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига йиллик Мурожаатномаси билан чиқади

ASTANA. Kazinform - 2 сентябрь куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига йиллик Мурожаатномасини тақдим этади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев
Фото: Ақорда

Тадбирда Сенат ва Мажилис депутатлари, марказий давлат органлари раҳбарлари, Миллий Қурултой, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия, Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, жамоатчилик ва меҳнат жамоалари вакиллари иштирок этади.

Президент Мурожаатномаси Қозоғистоннинг келгуси даврдаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланади.

Сўнгги хабарлар