2 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Фақат мамлакатнинг ғарбий ва шимоли-ғарбида ёмғирсиз ҳаво кузатилади. Шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи бўрон ва дўл ёғиши кутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудида шамол эсиб турибди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

2 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Хусусан, Алмати, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Жетису, Абай, Манғистау, Павлодар вилоятларида, жанубий Улитау, Қостанай, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари ҳудудларда кундузи 35-40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Алмати вилоятида ҳаво жуда иссиқ, 40-42°С.