19 ёшли ўзбекистонлик йигит Қозоғистонда диний материаллар тарқатган
ATYRAU/ Kazinform - Атирау шаҳрида яшовчи 19 ёшли йигит ўзининг TikTokдаги шахсий саҳифасида ноқонуний диний материалларни эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Атирау вилояти миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти матбуот хизматига таяниб.

Департамент маълумотларига кўра, бу факт Атирау вилояти Дин ишлари бошқармаси ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда ўтказилган мониторинг давомида аниқланган.
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб чиққан йигит Атирау шаҳар Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ихтисослаштирилган суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 490-моддаси 1-қисми 3-банди(Қозоғистон Республикасининг диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисидаги қонунчилигини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилди ва БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлди, - дея хабар берди МХҚ департаменти.