19 ноябрда Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Спорт
Фото: yuz.uz

Бўлажак тадбирда жами 6000 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этади, деб хабар беради Kazinform агентлиги yuz.uzга таяниб.

“Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистонда Байроқ қабул қилинган кунга бағишланади. Бўлажак марафонда республика бўйлаб жами 100 мингдан ортиқ югурувчи қатнашади.

19 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

“Умумий ҳисобда Тошкент шаҳрида ўтадиган тадбирда 6000 мингдан зиёд, республика миқёсида эса 100 мингдан ортиқ спортсевар ҳамюртларимиз иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақада қатнашиш учун қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам спортчилар таклиф этилган”, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар