19 ноябр куни энг узун Ой тутилиши бўлади
www.gismeteo.kz маълумотига кўра, бу сафарги фарқ - Ой тутилиши энг узоқ давом этишида. Бу ҳолат 500 йилдан ортиқ вақтдан бери такрорланган. Қисман тутилиш фазаси 3 соат 28 минут 24 сония, тўлиқ тутилиш 6 соат 1 минут давом этади. Бундан ташқари, Ой тўлади.
Астрологларнинг башорат қилишича, Ой тутилиши ва тутилишининг бир вақтга тўғри келиши одамлар ҳаётини ўзгартиради, ҳаётнинг барқарор оқимидан чиқиб кетишга ва унутилган эски муаммоларни жонлантиришга ёрдам беради.
19 ва 20 ноябр кунлари қуйидагилар билан шуғулланмаслик яхшироқдир - саёҳатлар, ишдаги мавқеингизни ўзгартириш, маошни оширишни муҳокама қилиш, муҳим қарорлар қабул қилиш ва узоқ муддатли режалар тузиш, операция қилиш, кўп пул сарфлаш.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликлар Ой тутилишини кўра олмайди. Бу астрономик ҳодисага Америка, Шимолий Европа, Шарқий Осиё ва Австралия халқлари гувоҳ бўлишлари мумкин.
Муаллиф: Сара Қабиқизи