19 миллион ўзбекистонлик коронавирусга қарши эмланган

None
None
TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда оммавий эмлаш кампанияси доирасида 42,7 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, деб хабар берди ЎзА.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 9 феврал куни мамлакатда CОVID-19 га қарши жами 78 266 доза ваксина қўлланилган.

Бугунги кунга қадар мамлакатда жами 42 793 444 доза коронавирусга қарши ишлатилган.

Умуман олганда, 19 491 725 киши I компонент, 14 892 094 киши II компонент ва 8 409 625 киши III компонент билан эмланди, - дейилади вазирлик хабарида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда эмланган аҳолининг 90,8 фоизи CОVID-19 га қарши вакцинанинг биринчи компонентини олган, тўлиқ эмланганлар сони эса 69,8 фоизга етган.


Сўнгги хабарлар