19 июнь куни Қозоғистонда кучли шамол бўлади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг шимоли, маркази ва жануби-ғарбида антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари таъсири давом этади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши, ғарби ва жануби-шарқида дўл ёғиши ва довул бўлиши кутилмоқда. Республика бўйлаб шамол кучаяди, дея хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Об-ҳаво
Фото: freepik.com

Кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятларида, Қостанай вилояти жанубида кучли жазирама кутилмоқда.

Мангистау вилоятида, Атирау ва Ақтўбе вилоятларининг жанубида жуда кучли иссиқлик сақланиб туради.

Ақтўбе, Улитау вилоятларида, Абай вилояти шимоли ва марказида, Қарағанда вилояти ғарби ва марказида, Ғарбий Қозоғистон вилояти ғарби, шимоли ва марказида, Ақмола вилояти ғарби ва жанубида , Шарқий Қозоғистон вилояти жанубида, Қизилўрда вилояти шимоли-ғарби, шарқида, Манғистау вилоятлари қирғоқларида, Жетису вилояти шимолида, Алмати вилояти марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Атирау, Манғистау, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилояти жануби-ғарби, жанубида, Ақтўбе вилояти жанубида, Алмати вилояти ғарбида, Қостанай вилояти жанубида, Қарағанди ва Абай вилоятларида, Улитау вилояти маркази жанубида, Жетису вилояти шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар