08:25, 19 Февраль 2025 | GMT +5
19 февраль куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ҳудудларида 19 февраль куни хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз-консультация эълон қилинди.

Атмосфера фронтларининг ўтиши билан республиканинг шимоли ва ғарбида қор ёғади, жануби-ғарбида ёғингарчилик (ёмғир, қор)бўлади, жанубида ёмғир ёғади.
— Фақат республиканинг жануби-шарқи, шимоли-шарқи ва марказида антициклон таъсирида ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакат бўйлаб туман тушади, яхвонлик ҳосил бўлади,ғарбда изғирин юз беради, жануб, жануби-шарқ ва шимолда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.