07:32, 18 Январь 2024 | GMT +5
18 январь куни Қозоғистоннинг ғарбий ва шимолида қор ёғиши кутилмоқда
18 январь куни кенг кўламли антициклон таъсирида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, фақат республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларида атмосфера фронтларининг ўтиши билан беқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик (асосан қор), бўрон, туман, яхвонлик, шамол кучайиши кузатилади.