18 миллион эквадорлик электрсиз қолди

Эквадор
Фото: ижтимоий тармоқдан олинган

ASTANA. Kazinform - Эквадор бўйлаб электр тармоғидаги носозлик туфайли электр таъминотида катта узилишлар юз берди. Бу ҳақда чоршанба куни транспорт ва жамоат ишлари вазири Роберто Луке маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

– Миллий тармоқ операторидан олинган хабарга кўра, электр тармоғида носозлик юзага келган, бу эса электр энергиясининг каскадли ўчиб кетишига сабаб бўлган ва бу мамлакатни электр энергиясидан маҳрум қилган. Расмийлар муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда, - деб ёзди вазир ўзининг Х саҳифасида.

Эквадор
Фото: ижтимоий тармоқдан олинган

 

Қайта тиклаш ишлари тахминан 4 соат давом этди. Кейинчалик маълум бўлишича, Эквадорда электр таъминоти 95 фоизга тикланган.

El Universo газетасининг ёзишича, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 (Астана вақти билан 20:00) дан кейин Эквадорнинг турли шаҳарларидан электр таъминотидаги узилишлар ҳақида хабарлар кела бошлаган. Китода светофорнинг бузилганлиги сабабли тирбандлик юзага келди. Мамлакатда интернет узилиб қолди.

 

Эквадор рекорд қурғоқчилик шароитида бутун мамлакат бўйлаб гидроэлектр станцияларининг оммавий равишда тўхтаб қолиши, шунингдек, қўшни Колумбиядан электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатилиши туфайли бир неча ойлардан бери энергетика инқирозига дуч келмоқда.

20 апрель куни Эквадор президенти Даниэль Нобоа фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Сўнгги хабарлар