18 мамлакат етакчилари ХАМАСни гаровга олинганларни озод қилишга чақирди

18 елдің көшбасшылары ХАМАС-ты кепілге алынғандарды босатуға шақырды
Фото: DW

ASTANA. Kazinform – 18 давлатнинг қўшма баёнотида гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш бўйича келишув узоқ муддатга ўт очишни тўхтатишга олиб келиши ҳамда қўшимча гуманитар ёрдам ҳажмини оширишга ёрдам бериши таъкидланди, деб ёзади DW ахборот агентлиги.

АҚШ, Германия ва яна 16 давлат Фаластиннинг ХАМАС исломий ташкилотини Ғазо секторида 200 кундан ортиқ гаровга олинганларни озод қилишга чақирди. Бу ҳақда 25 апрель, пайшанба куни Оқ уй сайтида чоп этилган қўшма баёнотда айтилган.

Уни АҚШ президенти Жо Байден ва Германия Федератив Республикаси канцлери Олаф Шольцдан бошқа Австрия, Аргентина, Бразилия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Дания, Испания, Канада, Колумбия, Польша, Португалия, Руминия, Сербия, Таиланд ва Франция раҳбарлари имзоладилар.

“Биз сўнгги 200 кун давомида Ғазода ХАМАС томонидан гаровда бўлганларнинг барчасини зудлик билан озод қилишга чақирамиз. Улар орасида фуқароларимиз ҳам бор. Ғазода гаровга олинганлар ва тинч аҳолининг халқаро ҳуқуқ ҳимояси остидаги тақдири халқаро хавотирга сабаб бўлмоқда”, – дейилади баёнотда.

Ҳужжатда қайд этилишича, бундай келишув узоқ йиллик ўт очишни тўхтатишга, қўшимча инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга олиб келади.

Сўнгги хабарлар