179 ўринли самолёт Қозоғистон фуқароларини Украинадан олиб келиш учун Польшага жўнаб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 179 ўринли самолёт Қозоғистон фуқароларини Украинадан олиб келиш учун Польшага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

«Украинадаги вазият туфайли Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Қозоғистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари, шунингдек Аir Astana авиакомпанияси билан биргаликда Украинадаги Қозоғистон фуқароларини ватанга олиб келиш рейсларини ташкил этишни ишлаб чиқди.

28 феврал куни Қозоғистон фуқароларини эвакуаия қилиш учун биринчи «КС 2203» рейси Нур-Султан вақти билан соат 09:53да Атираудан Катовицега (Польша) жўнаб кетди. Самолёт тури - А321, сиғими 179 ўринга эга.

Агентлик маълумотларига кўра, самолёт Катовицадан Атирауга 28 феврал куни Катовица вақти билан соат 10:30 да учади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар