172 нафар Қозоғистон фуқароси «Bolashaq» стипендиясига эга бўлди

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Республика комиссияси қарори билан 172 нафар фуқарога «Bolashaq» халқаро стипендияси тақдим этилди. Уларнинг 138 нафари магистратурада, 8 нафари докторантурада, 26 нафари жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари ва саноат марказларида амалиёт ўтайди.

Стипендиатларнинг 60 фоизи фан ва технология соҳасида, қолган 40 фоизи эса ижтимоий ва гуманитар соҳаларда таҳсил олади.

Йиғилиш якунида Давлат маслаҳатчиси томонидан бир қатор аниқ топшириқлар берилди.

Сўнгги хабарлар
telegram