08:02, 10 Ноябрь 2023 | GMT +5
17 ёшли қозоғистонлик камончи Осиё чемпиони бўлди
Ақмола вилоятидан келган 17 ёшли камончи финал баҳсида жанубий кореялик спортчи Ким Жонхо устидан ғалаба қозонди. Улар камондан отиш бўйича жамоавий дастурда баҳслашди ва ғалаба қозоғистонлик спортчига насиб этди (146:144). Ноқулай об-ҳавога қарамай, Андрей аниқ нишонга олди ва Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритди.
Жамоавий камондан отиш бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Классик камондан отиш бўйича эркаклар жамоаси ҳам иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу мусобақада Жанубий Кореялик камончилар яна энг яхши деб топилди.