17-19 октябрь кунлари Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмайди
Яқин кунларда об-ҳавонинг беқарор табиати фақат республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбида давом этади: ёмғир ёғади, кечаси республиканинг шимоли-ғарбида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кучли шамолнинг эсиши кузатилади. Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, фақат 18-19 октябрь кунлари мамлакат шимолида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб туман тушади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 0-10 даража илиқ, шимолий ярмида, шунингдек, республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда 3 даража совуқ бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин 10-18 дан 5-15 даражагача пасаяди. Фақат мамлакатнинг шарқи, жануби, жануби-шарқида термометрлар аста-секин кўтарилади: шарқда - 5-15 дан 10-18 даражагача, Қозоғистон жанубида, жануби-шарқида - 10-22 дан 15-25 гача.