16 ёшли ўзбек қизи Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк Ambassadori бўлди

ASTANA. Kazinform - Фарғона вилоятидаги 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси 16 ёшли Дилафруз Жўрабоева Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Learn Student дастури Ambassadori бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ITLadiesUzbekistan Telegram-каналига таяниб.

Дилафруз Жўрабоева
Фото: ITLadiesUzbekistan

Эндиликда Дилафруз Microsoftнинг Ўзбекистондаги юзи сифатида фаолият олиб боради ва ўзбекистонлик ёшларни  IT соҳасига жалб қилишга ўз ҳиссасини қўшади.

“Ушбу лойиҳага топширишим ҳам, киришим ҳам осон кечмади. Техник томондан билимларим яхши бўлгани учун мени номинацияга қўйишди. 1 йил давомида компания томонидан берилган турли шартлар ва топшириқларни аъло даражада бажариш талаб этилди. Шулардан бири Сунъий интеллект технологияси бўйича берилган 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқлар бўлди”, - дейди у.

Хўш, Microsoft Student Ambassador бўлиш нима беради?

Ушбу мақомга эга бўлган талаба техник ва етакчилик бўйича тренинглар, Microsoftнинг кенг таълим ресурсларига кириш ва келажакни яратишга иштиёқи баланд бўлган ёшларни бирлаштириш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари Амбассадорлар учун Америкага виза олиш ва саёҳат қилиш қилиш имкониятлари яратилади. Талаба томонидан ёшлар учун ўтказиладиган тадбирларга учун хомийлик берилади. Компаниянинг барча маҳсулотлари премиум талқинлари бепул тақдим этилади.

Айни дамда Дилафруз Yandex учун ўқиш ва стажировкага топширган, синовлардан яхши ўтса Yandexнинг катта лойиҳаларига қўшилиш имкониятига эга бўлади.

Сўнгги хабарлар