16 ёшли этник қозоқ Хитой аёллар футбол жамоаси таркибида машғулотларда қатнашади
ASTANА. Кazinform - Хитой футбол уюшмаси футбол бўйича ёшлар (U-17) миллий чемпионатига тайёргарликни бошлади. Шу муносабат билан яқинда Хитой футбол уюшмаси 2024 йилда 17 ёшгача бўлган аёллар футбол жамоаси маркибида машғулотларда қатнашадиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Ушбу рўйхатга Или Қозоқ мухтор вилоятининг Кунес туманидан 16 ёшли Махпер Жанарқизи киритилди. Хитой матбуотининг ёзишича, Махпер бутун Шинжонда тўлиқ тайёргарликдан ўтган ягона спортчидир.
Хитой футбол уюшмасининг аёллар футболи мусобақасига тайёргарлик режасига кўра, 17 ёшгача бўлган аёллар футбол терма жамоаси 2024 йилнинг 23 октябридан 8 ноябрига қадар Юньнань провинциясининг Юси шаҳридаги Халқаро спорт машғулотлари марказида саралаш машғулотларини ўтказади.
Хитой ОАВ хабарига кўра, йиғин 2025 йилги 17 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўриш ва аёллар футболида ажойиб захира иқтидорини янада ривожлантиришдан иборат.
Муаллиф: Бейсен Султан