16 январдан “Туркистон – Абу-Даби” ҳаво рейслари очилади

Самолёт
Фото: Kazinform

“Туркистон – Абу-Даби” йўналиши бўйича самолёт чипталари сотувга чиқарилди, деб хабар беради Kazinform.

Бирлашган Араб Амирликларининг «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси 2024 йил 16 январдан “Туркистон – Абу-Даби” йўналиши бўйича парвозларни бошлашни режалаштирмоқда.

Рейслар ҳафтасига 3 марта – сешанба, пайшанба, шанба кунлари замонавий «AirBus 321» самолётларида амалга оширилади. Бир томонга йўл ҳақи 20 минг тенгедан бошланади.

Чиптани «wizzair.com» расмий веб-сайтидан, мобил иловадан ёки авиачипталарни онлайн сотиш хизматларидан олиш мумкин. Йўловчилар парвозни учиш вақтидан 3 соат олдин ҳеч қандай комиссиясиз ўзгартиришлари мумкин. Ушбу йўналишда парвоз вақти - 3 соат.

Янги маршрут икки шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун сайёҳлик имкониятларини кенгайтиради.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркистон халқаро аэропорти Истанбул ва Ал-Қувайт ва мамлакатнинг Астана, Алмати, Ақтау, Ақтўбе, Орал ва Қарағанди ҳаво йўналишларига хизмат кўрсатади.

Сўнгги хабарлар
telegram