16 сентябр куни ҚР Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мажилис раиси Парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади, дея хабар беради Кazinform палата матбуот хизматига таяниб.

Парламент палаталарининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисидаги фармойишни Мажилис раиси Ерлан Қошанов имзолади.

«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 58-моддаси 4-банди 2-кичик бўлимига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлиси 2022 йил 16 сентябр куни соат 10:00 га Нур-Султан шаҳрида чақирилсин», - дейилади фармойиш матнида.


Сўнгги хабарлар