16-18 февраль кунлари Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмоқда
16-18 апрелда республиканинг аксарият ҳудуди атмосфера фронти қисмлари таъсирида бўлади, шу сабабли кечаси ёмғир ёғиши, шимолий, шарқи ва марказида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Синоптикларнинг хабар беришича, 16 апрель куни мамлакат жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғади. Фақатгина республиканинг жануби-ғарбий қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйлаб баъзи жойларда термометр устунлари кечаси ҳароратнинг ўзгариб туришини, кундузи ғарбда, жанубда 22-30 даражагача, шимолда, жануби-шарқда, марказда ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада ошишини кўрсатади.