15 ёшли қозоғистонлик спортчи Хитойда иккита совринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Урумчи шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро мусобақада 15 ёшли қозоғистонлик спортчи Мурат Нурболсин икки соврин билан қайтди.
Қитъанинг кучлилари иштирок этган мусобақада қозоғистонликлар ҳам баҳслашди. Ушбу мусобақада Мурат Нурболсин 1500 метрга югуришда кумуш, 3000 метрга югуришда кумуш медални қўлга киритди.
“Ушбу мусобақада 5 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи куч синашди. Шогирдим Мурат Нурболсин 1 йилдан ортиқ вақт ичида 4 марта Қозоғистон чемпиони бўлди. Бу гал ўзининг меҳнатсеварлиги, иродалилиги туфайли халқаро мусобақада чемпион бўлгани барчамизни қувонтирмоқда. Унинг келажагидан умидим катта. Кўплаб жаҳон мусобақаларида Қозоғистон кўк байроғи ҳилпирайди, деб ишонаман”, – дейди мураббий Бағдауир Улкенбай.
Астана шаҳридаги 9-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика бўйича мураббий бўлиб ишлаётган Бағдауир Улкенбай машҳур мураббийлардан биридир. У тарбиялаган ўқувчилар Пекинда ўтказиладиган марафонларда қатнашиб, совринли ўринларга эга бўлмоқда.
“Мураббий сифатида 20 йилдан ортиқ ишлаяпман. Шогирдларим катта мусобақаларда ғолиб бўлмоқда. Орзуим Қозоғистонда кучли спортчиларни тарбиялаб, кўк байроғимизни ҳилпиратиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш, меҳнатимни сингдириш”, – дейди мураббий.