15 йилдан бери қидирувда бўлган қирғизистонлик Астанада қўлга олинди

ASTANA. Kazinform – Астанада 15 йилдан бери қидирувда бўлган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform.
None
Фото: polisia.kz

ҚР Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати давлатлараро қидирувда бўлган Қирғизистон Республикасининг 37 ёшли фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. 2008 йил октабрда бир киши ишонч асосида мобиль телефонларни эгаллаб олгани аниқланган.

2010 йилда Бишкекнинг Свердлов тумани ички ишлар бошқармаси унга давлатлараро қидирув эълон қилган эди. Ҳозирда эркак Астана полиция бошқармасининг вақтинчалик ҳибсхонасида ўтирибди. Уни Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилиняпти.

Сўнгги хабарлар