15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган 15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги 15 йилда чех компаниялари иқтисодиётимизга 270 миллион доллар сармоя киритди. Унинг 1/5 қисми сўнгги йилларга тўғри келади. Ҳозирда Қозоғистонда 200 та чех компанияси ишламоқда», - деди Бош вазир бизнес-форумнинг очилиш маросимидаги нутқида.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 67 фоизга ошганини таъкидлади.

«Чехия мамлакатимизнинг Европа Иттифоқидаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 67 фоизга ошди. Бу юқори кўрсаткич жорий йилда ҳам сақланиб қолди. Масалан, январь-февраль ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошди», - деди Алихан Смаилов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Чехия-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда икки мамлакат Ҳукумат раҳбарлари, компания вакиллари ва инвесторлар иштирок этмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар